Foydalanish uchun ko'rsatmalar
Мавсумий аллергик ринитнинг олдини олиш ва даволашда;
Йил давомидаги аллергик ринитнинг олдини олиш ва даволаш.
Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar
– препаратнинг ҳар қандай таркибий қисмига юқори сезувчанлик;
– 4 ёшгача бўлган болаларда.
Эҳтиёткорлик билан:
— ритонавир ва кетоконазол каби CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторлари билан бир вақтда фойдаланиш плазма флутиказон пропионат консентрацияси ошишига олиб келиши мумкин;
— глюкокортикостероидларнинг бошқа дори шакллари билан қўллашда;
— бурун бўшлиғи ёки бурун олди қисмида инфекциялар мавжудлигида. Бундай ҳолларда буруннинг юқумли касалликлари тегишли даволанишни талаб қилади, аммо бурун спрейидан фойдаланса бўлади;
— яқин орада бурун жароҳатланган бўлса ёки бурун бўшлиғида жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса ва ёки бурун шиллиқ қаватида яра бўлса.
Farmakodinamikasi
Флутинос – глюкокортикостероид маҳаллий қўлланадиган препарат бўлиб, кучли шамоллашга, шишларга ва аллергияга қарши таъсирга эга. Шамоллашга қарши таъсири – препаратни глюкокортикостероидларнинг рецепторлари билан ўзаро таъсири натижасида амалга оширилади. Тўла ҳужайраларнинг пролиферациясини (эозинофиллар, лимфоцитлар, макрофаголар) тўхтатиб қўяди. Флутиказон пропионат шамоллаш медиаторларнинг ва бошқа биологик фаол моддаларнинг (гистамин, простагландин, лейкотриенов, цитокин) аллергик реакцияларнинг бошланғич ва кечки фазаларида ишлаб чиқарилишини камайтиради. Бронходилататорлар таъсирига касалларнинг жавоб реакциясини тиклаб уларнинг тез-тез кўлланилишини камайтиради. Бурун шиллиқ қавати шамоллашига қарши тез таъсир қилади. Унинг аллергияга қарши таъсири эса биринчи бор қўлланилишида 2-4 соатдан кейин намоён бўлади. Аксириш, бурун қичишишини, тумов, бурун битиши, бурун катаклари олд-қисмида ноҳуш ҳис туйғулар, бурун ва кўз атрофидаги босим ҳиссиётларини камайтиради. Аллергик ринит билан боғлиқ бўлган кўз симптомларини енгиллаштиради. Симптоматикаларни намоён бўлишини (айниқса бурун битиши) 200 мкг дозада бир марта қўлланилганда 24 соат давомида сақланиб туради. Тавсия этилган дозаларда қўлланилганда қандайдир якка тизимли фаолликка эга бўлмайди ва деярли гипофизар-адренал тизимни ишини тўхтатиб қўймайди.
Farmakologik ta'sir
Сўрилиши: интраназал флутиказон препаратини 200 мкг/суткасига миқдорда интраназал киритилгандан сўнг максимал барқарор мувозанат концентрациялари плазмада кўпчилик пациент саноқ жиҳатидан аниқланмайди. (0.01 нг/млдан камроқ миқдорини ташкил этади). Плазмада юқори концентрация 0.017 нг/мл миқдорда қайд этилган. Бурун бўшлиғидан бевосита сўрилиш эҳтимоли камроқ. Препаратнинг сувда кам эрувчанлиги ва препаратнинг катта қисми ютилиши натижасида ошқозон-ичак трактидан тўлиқ бўлмаган сўрилиш ва жигардан ўтишдаги фаол метаболизмларнинг ўзаро уйғунлашуви натижасида абсолют перорал биологик кириши паст (1%-сон қон).
Шундай қилиб, умумий тизимли сўрилиш ниҳоятда паст.
Тақсимланиши: мувозанат ҳолатда катта флутиказон пропионати тақсимланиши ҳажмига эга (таҳмиман 318л) қон плазмаси оқсиллари билан алоқаси юқори.
Метаболизми: флутиказона пропионати тизимли қон оқимидан тезда чиқарилиб ташланади. Бу асосан жигардаги метаболизм ҳисобига, яъни ноактив (фаол бўлмаган) карбон кислотани цитохром Р450 тизимдаги CYP3A4-изофермент ҳисобига амалга оширилади. Флутиказон пропионатининг ютиб юборилган фракциясини жигардан биринчи марта ўтишидаги метаболизми ҳам шундай амалга ошади.
Чиқарилиши: флутиказона пропионати ва унинг метаболитлари, асосан сафро ёрдамида ичакдан чиқариб юборилади.
Homiladorlik va laktatsiya davrida
Ҳомиладор айолларда кутилган фойда ҳомила учун мумкин бўлган ҳар қандай хавфдан ошиб кетган ҳолатлардагина буюрилади. Эмизиш даврида она учун кутилаётган фойда болага мумкин бўлган ҳар қандай хавфдан юқори бўлган ҳолатлардагина буюрилади.