Hududni tanlang
group

ЭНЕРФОС kukun

Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) va boshqalar
Faol moddalar:
fruktozo-1,6-difosfat natrievaya sol
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing

ENERFOS kukunning dorixonalardagi narxlar

product
ENERFOS poroshok 5,0g
Jurabek Laboratories OT MChJ

Yo'riqnoma ENERFOS kukun

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

- ўткир миокард инфаркти;

- шок ҳолатлари; 

- сурункали юрак етишмовчилиги;

- миокарднинг интраоперацион ишемияси; 

- турли ўчоқлардаги ишемия (жумладан оёқларнинг оғир ишемияси);

- бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши;

- метаболизм бузилиши билан чақирилган гипофосфатемия;

- юракда ўтказиладиган жарроҳлик амалиётида экстракорпорал қон айланиши ва массив трансфузия оқибатида  дифосфоглицерат миқдорининг камайиши; 

- спорт тиббиётида интенсив жисмоний юкламадан кейин йўқотилган қувватни тиклаш учун;

- хаддан ташқари жисмоний зўриқиш синдромини олдини олиш, экстремал жисмоний зўриқишларга мослашишни яхшилаш учун қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

-       препаратга юқори сезувчанлик;

-       фруктозага ирсий ўзлаштираолмаслик;

-       гиперфосфатемия;

-       буйрак етишмовчилиги;

-       18 ёшгача бўлган ўсмирлар ва болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);

-       ҳомиладорлик ва лактация даври (самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқлиги туфайли) қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Фосфат ҳужайра ичи суюқлигининг таркибидаги асосий анион ҳисобланади. У плазмада икки хил органик ва ноорганик шаклларда фосфолипидлар компоненти: ферментлар ва нуклеин кислоталар кофактори сифатида тақдим этилган.

Фосфат бир қатор физиологик жараёнларда асосий роль ўйнайди, чунки: у макроэргик боғлиқлик (аденозинтрифосфат) ҳосил бўлишида, тўқималарга кислород етказилишида (2,3 – дифосфоглицерат), гликолиз бошқарувида, қон плазмасида ва сийдикда рН даражаларини таъминлашда иштирок этади.

Катта ёшдаги одамларда фосфат даражасининг меъёрий кўрсаткичи 0,8 дан 1,5 ммоль/л гача бўлади.

Гипофосфатемия кўпинча турли клиник вазият: ҳам шошилинч вазиятлар (гемотрансфузия, экстракорпорал қон айланиши), ҳам сурункали - алкоголизм ва алкоголли абстинент синдроми, узоқ вақт мобайнида фосфат боғловчи антацидларни қабул қилиш, оғир ва кенг соха куйишлари, диабетик кетоацидоз, респиратор алкалоз, жарроҳлик аралашувларидан сўнг тикланиш, қалқонсимонолди  бези  гиперфункцияси, D витамини танқислиги каби ҳолатларда ҳам учрайди.

Фосфат қабул қилиш ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва етарли миқдорда керакли воситалар билан озиқланмаслик оқибатидаги гипофосфатемия натижасида юзага келувчи респиратор етишмовчилик билан оғриган беморларда нафас мушаклари функциясини яхшилайди.

Оғир гипофосфатемия ҳолатлари кўпинча парентерал озиқланувчи пациентларда, организмга етарли миқдорда фосфат тушмаслиги оқибатида ҳам пайдо бўлади.

Парестезия, мушак гипотонияси ва гипервентиляция каби гипофосфатемиянинг клиник аломатлари, айниқса, оғир даражадаги фосфат етишмовчилиги ҳолатида намоён бўлади. Шунингдек, яққол клиник аломатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда ҳам фосфат танқислиги оқибатида айрим метаболик функцияларнинг бузилиши юз бериши мумкин.

 Фосфорнинг керакли даражада  ўзлаштирилиши  парентерал озиқланиш  вақтида аминокислоталар ва углеводларнинг тўғри ўзлаштирилиши учун муҳим омил эканлиги тадқиқотларда кўрсатилган. D-фруктозо-1,6-дифосфат каби моддалар алмашинувини рағбатлантирувчи органик фосфатларни қабул қилиш қон зардобида  фосфатнинг физиологик даражаси тез тикланишини таъминлайди. D-фруктозо-1,6-дифосфат фармакологик дозаларда ҳужайра мембранаси билан ўзаро таъсири, циркуляциядаги  калийнинг ҳужайра ичига киришига  ёрдам беради ва ҳужайра ичи юқори энергетик фосфат пули (тўплами) ва 2,3-дифосфоглицерат ҳосил бўлишини  кучайтиради.

Тўлиқ парентерал овқатланиш учун қўшимчаларда D-фруктозо-1,6-дифосфатнинг катионлар, айниқса, кальций ионлари билан мувофиқлиги ноорганик фосфатга нисбатан анча яхшироқдир.

Farmakologik ta'sir

250 мг/кг дозада вена ичидан юборилгандан 5 дақиқадан сўнг препаратнинг қон плазмасидаги концентрацияси 770 мл/л ни ташкил этади,  80 минутдан сўнг қон плазмасида препаратнинг аҳамиятли концентрацияси аниқланмаган. Препаратнинг қон плазмасидан ярим чиқарилиши даври - Т½  10-15 минутни ташкил қилади. Фруктозо-1,6-дифосфати фосфатаза ҳамда ва эритроцитлар мембранаси ва қон плазмасида сақланувчи бошқа ферментларнинг таъсири бошида монофосфат, триозофосфатлар ва анорганик фосфатларга тезда айланиши ва қон томирдан ташқаридаги бўшлиқда уни тақсимланиши оқибатида қон плазмасидан чиқарилади.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ЭНЕРФОС kukun boshqa turlari

ЭНЕРФОС kukun rasmlari

product

ENERFOS poroshok 5,0g

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

ENERFOS kukun dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

ENERFOS kukun dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

ENERFOS kukun dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) Jurabek Laboratories SP OOO (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Oftolmologik vositalar

ENERFOS kukun dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

ENERFOS kukun dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

ENERFOS kukun haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI