Hududni tanlang
group

ELVOKARIN eritma

Agio Pharmaceuticals Ltd (Hindiston)
Faol moddalar:
Levokarnitin
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing

ELVOKARIN eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
ELVOKARIN eritma 5ml N5
Agio Pharmaceuticals Ltd

Yo'riqnoma ELVOKARIN eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Педиатрия амалиётида (шифокор назорати остида 3 ёшгача бўлган болаларни даволаш):

-       чала туғилган гўдаклар, янги туғилган чақалоқлар, туғруқ травмаси ёки асфиксия ўтказганларни парвариш қилишда;

-       сўриш рефлекси суст ва тана вазнини ошиши паст бўлган болаларда; мушаклар тонуси пасайган болаларда, ҳаракат ва руҳий фаолиятларни ривожланиши етарли бўлмаганда, шунингдек “хавф гуруҳи” болаларда бу бузилишларни олдини олиш мақсадида;

-       янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс синдромида қўлланилади.

Эндокринология: 16 ёшгача бўлган болаларда ўсишдан орқада қолиш, тиреотоксикознинг енгил шакллари, диабетик полиневропатия, экзоген конституционал семиришда қўлланилади.

Кардиология: кардиомиопатия, миокардит, юрак ишемик касаллиги (ўткир миокард инфаркти, инфарктдан кейинги ҳолатлар).

Бош миянинг қон томир патологияси оқибатидаги, токсик ва травматик шикастланишларидаги неврологик кўринишлар.

Гастроэнтерология: секретор функцияси паст бўлган сурункали гастрит, ташқи секретор функцияси паст бўлган сурункали панкреатит, жигар касалликлари.

Иштаҳани пасайиши, тана вазнини камайиши ва озиб кетиш билан кечувчи ҳолатлар ва касалликлар.

Ўтказилган касалликлар ва жарроҳлик муолажаларидан кейинги тикланиш даврида.

Мунтазам жисмоний юклама, спорт машғулотлари (иш қобилияти ва чидамлиликни ошириш, толиқишни камайтириш учун).

Карнитин етишмовчилиги ёки уни йўқотилишини ошиши билан кечувчи касалликлар (миопатиялар, митохондрияларни етишмовчилиги бўлган наслий касалликлар) − унинг танқислигини тўлдириш учун мажмуавий даволаш таркибида.

Карнитин иккиламчи етишмовчилиги узоқ вақт гемодиализда бўлган беморларда кузатилади.

Дерматология: псориаз, себореяли экзема, склеродермия, дискоид қизил югурикда қўлланилади.

Имконияти бўлганида қонда карнитиннинг даражасини аниқлаш лозим.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Левокарнитин - В гуруҳи витаминларига яқин бўлган табиий моддадир. Цитоплазмадан митохондрияларга ҳужайра мембраналари орқали ёғ кислоталарнинг ташувчиси сифатида моддалар алмашинуви жараёнларида иштирок этади, у ерда бу кислоталар катта миқдорда метаболик энергия (АТФ шаклида) ҳосил қилиб, бета оксидланишга учрайди.

Оқсил ва ёғ алмашинувини нормаллаштиради, қоннинг ишқорий заҳирасини тиклайди, кетокислоталар ҳосил бўлишини ва анаэроб гликолизни сусайтиради, лактацидознинг даражасини камайтиради, шунингдек ҳаракат фаоллигини оширади ва жисмоний юкламаларга чидамлиликни оширади, айни пайтда гликогенни тежалиб сарфланишига ва уни жигардаги заҳираларини ошишига ёрдам беради. Анаболик таъсир кўрсатади, тироксиннинг қисман антагонисти бўлиб, гипертиреозда ошган асосий модда алмашинувни нормаллаштиради, меъда ширасининг секрециясини рағбатлантиради, оқсил ва углеводлар молекулаларини парчаланишини секинлаштиради. Ортиқча тана вазнини камайтиради ва мушакларда ёғ миқдорини камайтиради. Нейротрофик таъсир кўрсатади, апоптозни ривожланишини тормозлайди, шикастланиш соҳасини чеклайди ва нерв тўқимасини структурасини тиклайди.

Farmakologik ta'sir

Тақсимланиши

Парентерал юборилганида барча тўқималарга яхши киради, юқори концентрациялари скелет мушакларида ва миокардда ҳосил бўлади.

Чиқарилиши

Асосан ацил эфирлари кўринишида буйрак орқали чиқарилади, эркин карнитин қайта сўрилади.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ELVOKARIN eritma rasmlari

product

ELVOKARIN eritma 5ml N5

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

ELVOKARIN eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

ELVOKARIN eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

ELVOKARIN eritma dori vositasi Agio Pharmaceuticals Ltd (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Hazm qilish va moddalar almashinuvi tizimi

ELVOKARIN eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

ELVOKARIN eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

ELVOKARIN eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ELVOKARIN eritma analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.