Foydalanish uchun ko'rsatmalar
Долкаин кўз томчилари офталмологик муолажаларда кўз ички босимини тонометрик ўлчаш, ёт жисмларни ва чок ипларини олиб ташлаш, конъюнктивадан ва шохпардадан таҳлил учун суртмани қиртишлаб олиш, гониоскопик текширишлар ва юзаки анестезия талаб қилинадигани бошқа ҳолларда юзаки анестезия учун мўлжалланган.
Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратни фаол моддасига ва ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юкори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Farmakodinamikasi
Проксиметакаин гидрохлориди, асосан офталмологияда қўлланиладиган мураккаб эфир турига мансуб, кучли таъсир этувчи юзаки анестетик ҳисобланади.
Проксиметакаин гидрохлориди бошқа маҳаллий анестетиклар қаторида нерв импульсини, натрий ионларини, нейрон мембранани ўтказувчанлигини қисқартириш йўли билан нерв импульсларини рағбатлантирилишини ва ўтказувчанлигини реверсив блоклайди. Анестезияни бошланиши вақти проксиметакаин билан инстилляция қилингандан кейин 2 дақиқа ўтиб кузатилади ва инстилляциядан кейин максимал 15 дақиқа оралиғида давом этади, ундан сўнг тикланиш бошланади. Кўзларни рангдор пардасининг ранги проксиметакаинни анестетик таъсирига таъсир курсатмайди.
Farmakologik ta'sir
Проксиметакаинни маҳаллий қўллангандан кейин тўқималарга ва плазмага сўрилади ва эстеразалар билан тезда гидролизланади, аммо юқори дозалар ножўя самараларни сабабчиси бўлиши мумкин. Долкаин кўз томчиларини қўлланилганидан сўнг анестезиянинг таъсири 30 секунд давомида бошланади ва нисбатан қисқа вақт давомида (тахминан 15 дақиқа) давом этади.
Nojo'ya ta'sirlar
Проксиметакаин гидрохлориди кўз томчиларини педиатрик пациентларда хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Bolalarda qo'llash
Проксиметакаин гидрохлориди кўз томчиларини педиатрик пациентларда хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Homiladorlik va laktatsiya davrida
Ҳомиладор аёлларда ёки эмизиш даврида Долкаин кўз томчиларини маҳаллий офталмологик қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ, ёки чекланган.
Агарда қўлланилиш даврида кутилган самара, ривожланиши мумкин бўлган ножўя самаралари хавфидан юқори бўлса, препаратни даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича ҳомиладор ва эмизикли оналарни даволаш учун қўллаш мумкин.