Буфесал осмотик таъсири туфайли нафас аъзоларининг яллиғланиш касаллиги бўлган беморларда пастки нафас йўлларининг шиллиқ қавати секретини юмшатиш ва чиқишини яхшилаш йўли билан нафас олишни енгиллаштиради.
Ингаляция учун буферланган натрий хлориднинг 7% ли гипертоник эритмаси нафас йўлларининг нормал pH (pH 7,3-7,5) га мос келувчи бироз ишқорий реакцияга (рН 7,4) эга.
Буфесал эритмасининг кучсиз ишқорий реакцияси (рН 7,4) 24 соат мобайнида бактерияларнинг зичлигини самарали камайтиришга имкон беради, чунки айрим бактериялар (масалан, Pseudomonas aeruginosa) кислотали муҳитни афзал кўради. Буферланган 7% ли натрий хлорид эритмасининг ушбу таьсири муковисцидози бўлган беморларда алоҳида аҳамиятга эга, чунки ушбу категориядаги беморларда рН нинг физиологик даражагача ортиши дастлабки инфекцияни олдини олиши мумкин.
Натрий хлориднинг буферланган шакли шунингдек, ингаляцияда ноқулайликни камайишини таьминлайди.
BUFESAL eritma dlya ingalyasiy 2ml 7% N10
Voda, inyeksiya uchun suv
Mannitol, Sorbitol