Hududni tanlang
group

БАНБАКТ suppozitorlar

Kusum Healthcare Pvt. Ltd. (Hindiston)
Faol moddalar:
klindamisina fosfat
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing
Narx: 52 000 so'mdan

BANBAKT suppozitorlarning dorixonalardagi narxlar

product
BANBAKT suppozitorii 100mg N3
Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
52 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma BANBAKT suppozitorlar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Банбакт® суппозиторийлари ҳомиладор бўлмаган аёлларда бактериал вагинозни 3 кунлик даволаш сифатида тавсия этилган.
Изоҳ: Ушбу тавсия мақсадида, бактериал вагинознинг клиник ташхиси, одатда, қиндан гомоген ажралмалар мавжудлиги билан аниқланади, улар:
‒ 4,5 дан кўпроқ рН га эга;
‒ 10% калий гидроксид эритмаси (KOH) билан аралаштирилганда аминнинг “балиқ” ҳиди ажратилади;
‒ микроскопик тадқиқотда таркибида “муҳим” ҳужайраларни сақлайди. 
Бактериал вагиноз ташхиси билан мувофиқлашадиган Грам бўйича бўяш натижалари қуйидагиларни ўз ичига олади: 
‒ сезиларли пасайган ёки мавжуд бўлмаган Lactobacillus морфологияси; 
‒ Gardnerella морфотипи устунлиги; 
‒ кам сонли лейкоцитлар ёки уларнинг мавжуд бўлмаганида қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

‒ клиндамицин, линкомицинга ёки ушбу вагинал суппозиторийнинг бошқа таркибий моддаларига ўта юқори сезувчанлик.
‒ регионал энтерит, ярали колит ёки анамнезида антибиотиклар қўлланилиши билан боғлиқ колит бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Клиндамицин ўзида антибактериал препарат ҳисобланади. Клиндамицин бактериал рибосомага таъсир этиш орқали бактериал оқсиллар синтезини сусайтирадиган линкозамид антибиотик ҳисобланади. Антибиотик кўпроқ 50S рибосома суббирлиги билан боғланади ва трансляция жараёнига таъсир этади. Клиндамицин, кўплаб оқсил синтези ингибиторлари каби кўпроқ бактериостатик антибиотик бўлиб, унинг самарадорлиги вақт давомийлиги билан боғлиқ бўлади, ушбу вақт давомида фаол модда концентрацияси организмни инфекцияловчи MIC дан юқори бўлиб қолади.
Резистентлиги
Клиндамицинга чидамлилик кўпинча рибосомада, одатда, РНК асосларини кимёвий модификациялаш ёки РНКда, баъзан оқсилларда нуқтали мутациялар орқали нишон жойлашиши модификацияси билан боғлиқ бўлади. Айрим организмларда in vitro шароитларида линкозамидлар, макролидлар ва В стрептограминлар ўртасида кесишган резистентлик намоён этилган. Клиндамицин ва линкомицин ўртасида ҳам кесишган резистентлик намоён этилган.
Клиндамицин in vitro шароитида, маълум қилинишича, бактериал вагиноз билан боғлиқ бўлган қуйидаги организмлар штаммлари аксариятига қарши фаол ҳисобланади: Bacteroides spp., Gardnerella vaginalis, Mobiluncus spp., Mycoplasma hominis, Peptostreptococcus spp.
Сезувчанликни аниқлаш
Бактериал вагиноз ташхисини қўйиш ва даволаш схемасини белгилаш мақсадида, одатда, бактериялар микроорганизми ва сезувчанлигини аниқлаш амалга оширилмайди. Gardnerella vaginalis ва Mobiluncus spp. вагинознинг потенциал бактериал патогенлари сезувчанлигини белгилашнинг стандарт методикаси аниқланмаган. Bacteroides spp. ва грам-мусбат анаэроб кокклар, шунингдек Mycoplasma spp. сезувчанлигини аниқлаш усуллари клиник ва лаборатория стандартлари институти (CLSI) томонидан тавсифланган бўлиб, унда грам-манфий ва грам-мусбат анаэробларнинг клиндамицинга сезувчанлиги йўқолиши нуқталари эълон қилинган. Клиндамицинга сезувчан ва эритромицинга резистентли клиник изолятлар D-тест ёрдамида клиндамицинга резистентлиликни кучайтириш юзасидан ҳам текширилиши керак. Бироқ сезувчанликнинг йўқолиш нуқталари антибиотиклар билан маҳаллий даволаш учун эмас, балки мунтазам даволаш учун мўлжалланган.

Farmakologik ta'sir

Клиндамициннинг тизимли абсорбцияси 3 кун давомида 11 нафар соғлом кўнгилли аёлда қўлланилган клиндамицин фосфатнинг бир суппозиторийси (100 мг клиндамицинга эквивалентдир) бир марта вагинал юборилганидан сўнг баҳоланган. “Концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) кўрсаткичига асосланиб, юборилган дозанинг тахминан 30 фоизи (6% дан 70% гача) 3-кун қўлланилишда тизимли абсорбцияланган. Тизимли абсорбция ушбу кўнгиллиларда препарат сифатида клиндамицин фосфатнинг 100 мг дозада субтерапевтик вена ичига дозаси солиштирилишидан фойдаланиб баҳоланган. Суппозиторийлар қўлланилгандан сўнг 3-кунда AUC ўртача миқдори 3,2 мкг соат/мл (0,42 дан 11 мкг соат/мл гача) миқдорни ташкил этган. Суппозиторийлар 3-кун қўлланилишида кузатиладиган Cmax ўртача 0,27 мкг/мл (0,03 дан 0,67 мкг/мл гача) миқдорни ташкил этган ва препарат юборилганидан сўнг тахминан 5 соат (1 соатдан 10 соатгача) дан кейин кузатилган. Аксинча, AUC ва Cmax бир марта вена ичига доза юборилганидан сўнг, тегишли равишда, ўртача 11 мкг соат/мл (5,1 дан 26 мкг соат/мл гача) ва 3,7 мкг/мл (2,4 дан 5,0 мкг/мл гача) миқдорни ташкил этган. Суппозиторий юборилгандан сўнг ярим чиқарилиш ўртача эҳтимолий даври 11 соатни (4 соатдан 35 соатгача) ташкил этган ва сўрилишнинг чекланган тезлиги ҳисобланади.
Ушбу тадқиқот натижалари клиндамициннинг тизимли таъсири (AUC асосида) суппозиторий учун клиндамициннинг 100 мг битта субтерапевтик вена ичига дозаси бир марта юборилгандагига нисбатан ўртача уч баравар пастроқ бўлганлигини тасдиқлаган. Бундан ташқари, клиндамициннинг вагинал суппозиторий шаклида тавсия этиладиган суткалик ва умумий дозалари, одатда, клиндамицин билан перорал ёки парентерал даволашда юбориладиган дозаларга нисбатан анча камроқдир (3 кун давомида кунига 100 мг клиндамицин, 10 кун ва ундан кўпроқ вақт давомида кунига 600 мг дан 2700 мг гача перорал ёки парентерал юборишга нисбатан тахминан тухумҳужайрадан бир кунда абсорбцияланадиган 30 мг га эквивалентдир).
Клиндамициннинг вагинал қўлланилганидан сўнг умумий тизимли таъсири перорал клиндамицин гидрохлориднинг терапевтик дозалари тизимли таъсиридан (2 баравардан 20 бараваргача) ёки парентерал клиндамицин фосфатнинг терапевтик дозалари тизимли таъсиридан (40 баравардан 50 бараваргача) сезиларли даражада пастроқдир.
Гарчи клиндамицин фосфат фаол бўлмасада in vitro шароитида, тез гидролиз in vivo шароитида ушбу бирикмани антибактериал фаол клиндамицинга айлантиради.

Nojo'ya ta'sirlar

Аёл жинсидаги шахсларда постменархе даврида бактериал вагинозни даволашда клиндамициннинг вагинал суппозиторийлари хавфсизлиги ва самарадорлиги катта ёшдаги аёлларда клиник маълумотлар экстраполяциясида аниқланган. Агар ўсмир қиз бактериал вагиноз симптомлари билан тиббий мутахассисга мурожаат қилса, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликлар ва бактериал вагиноз хавфининг бошқа омиллари пухта баҳоланишини амалга ошириш керак. Аёл жинсидаги шахсларда менархегача клиндамициннинг вагинал суппозиторийлари қўлланилиши хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Bolalarda qo'llash

Аёл жинсидаги шахсларда постменархе даврида бактериал вагинозни даволашда клиндамициннинг вагинал суппозиторийлари хавфсизлиги ва самарадорлиги катта ёшдаги аёлларда клиник маълумотлар экстраполяциясида аниқланган. Агар ўсмир қиз бактериал вагиноз симптомлари билан тиббий мутахассисга мурожаат қилса, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликлар ва бактериал вагиноз хавфининг бошқа омиллари пухта баҳоланишини амалга ошириш керак. Аёл жинсидаги шахсларда менархегача клиндамициннинг вагинал суппозиторийлари қўлланилиши хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Тератоген таъсир
Ҳомиладор аёлларда клиник тадқиқотларда ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлигида туғма нуқсонлар такрорланиш тезлиги ошиши ва клиндамициннинг тизимли қўлланилиши ўртасида ўзаро боғлиқлик аниқланмаган.
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида клиндамициннинг вагинал суппозиторийлари тахмин қилинадиган фойда хавфдан юқори бўладиган ҳолатдагина қўлланилиши керак. Ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги давомида клиндамициннинг вагинал суппозиторийлари қўлланилиши бўйича мос назорат қилинадиган тадқиқотлар ўтказилмаган.
Ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида 2% вагинал крем шаклида клиндамицин қўлланилиши ўрганилган. 7 кун давомида даволанган аёллар ўртасида аномал туғилишлар вагинал крем шаклида клиндамицин қабул қилган пациентларда плацебо қабул қилган пациентларга нисбатан 2% кўпроқ қайд этилган (тегишли равишда, 0,5% пациентларга нисбатан 1,1%).
Репродуктивлик юзасидан тадқиқотлар каламушларда ва сичқонларда клиндамициннинг кунига 600 мг/кг гача дозада (тегишли равишда, 62 ва 25 баравар, одам учун максимал доза тана юзаси майдонига боғлиқ бўлади) перорал ва парентерал шаклларидан фойдаланиб ўтказилган, клиндамицин қўлланилганидан сўнг ҳомила учун зарар белгилари аниқланмаган. Қорин пардаси ичига клиндамицин кунига 200 мг/кг (тана юзаси майдони конверсиясига асосланган тавсия этиладиган дозадан тахминан 10 баравар кўпроқ) дозада юборилган сичқонлар битта линияси ҳомилаларида танглай ёриқлари кузатилган. Ушбу таъсир сичқонларнинг бошқа линияларида ёки бошқа турларида кузатилмаганлиги туфайли ушбу таъсир авлодлар линиясига нисбатан специфик бўлиши мумкин. 
Лактация
Клиндамицин перорал ёки парентерал юборилгандан сўнг она сутида аниқланади. Клиндамицин фосфат вагинал юборилгандан сўнг клиндамициннинг организмдан она сутига ўтиши маълум эмас.
Клиндамицин эмизикли чақалоқларнинг меъда-ичак флорасига нохуш таъсир этиши мумкин. Агар эмизувчи она учун клиндамициннинг перорал ёки вена ичига қўлланилиши талаб қилинса, бу кўкракдан эмизишни тўхтатиш учун асос бўлмайди, бироқ муқобил препарат қўлланилиши афзалроқдир. Меъда-ичак флораси учун диарея, кандидоз (тил оқариши, бўрсиқиш) ёки кам ҳолларда, антибиотиклар қўлланилиши билан боғлиқ колит эҳтимолидан далолат берадиган қон аралаш ич кетиш каби нохуш оқибатлар эҳтимоли юзасидан чақалоқлар мониторинги ўтказилиши керак.
Она томонидан клиндамицин қабул қилиш клиник зарурати билан бир қаторда кўкракдан эмизишнинг бола ривожланиши ва соғлиғи учун афзалликларини, шунингдек эмизикли бола учун ҳар қандай потенциал нохуш оқибатларни, клиндамицин қўлланилиши оқибатларини ёки она соғлиғини ҳисобга олиш керак.   
Фертиллик
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар фертиллик бузилиши белгиларини аниқламаган.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

БАНБАКТ suppozitorlar rasmlari

product

BANBAKT suppozitorii 100mg N3

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

BANBAKT suppozitorlar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

BANBAKT suppozitorlar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

BANBAKT suppozitorlar dori vositasi Kusum Healthcare Pvt. Ltd. (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Ginekologik dorilar

O'zbekistonda dorixonalarda BANBAKT suppozitorlar dori vositasi qancha turadi?

BANBAKT suppozitorlar dori vositasining boshlang'ich narxi - 52 000 so'mdan.

BANBAKT suppozitorlar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

BANBAKT suppozitorlar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

BANBAKT suppozitorlar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

БАНБАКТ suppozitorlar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.