Офтальмологияда катталар ва бир ёшдан ошган болаларда:
Конъюнктивит: Haemophilus influenzae, Staphylococcus epidermidis, Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae.
Конъюнктивит, кератит, эпителиясини кератоконъюнктивитсиз шикастланиши, ирит, иридоциклит, блефароконъюнктивит, блефарит, эписклерит, склерит, кўзнинг жарохатланишидан ва операциядан кейинги яллиғланишлар.
Оториноларингологияда катталар ва олти ойликдан ошган болаларда:
Ўткир ўрта отит, оторея (тимпаностомик шунтлаш олиб борилгандан кейин), қуйидаги микроорганизмлар чақирган: Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis, Pseudomonas aeruginosa.
Ўткир ташқи отит, қуйидаги микроорганизмлар чақирган: Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa.
Қулоққа томизилганда қондаги максимал концентрацияси 15 минутдан 2 соатгача кузатилади ва 0,543-3,45 нг/мл оралиғида бўлади.
Офтальмологияда маҳаллий қўлланганда дексаметазон интакт эпитейли кўз шоҳ пардаси орқали кўз олдинги камерасининг суюқлигига сўрилади. Кўз тўқималари яллиғланганда ёки шиллиқ қавати ва шох пардаси зарарланганда дексаметазонни сўрилиш тезлиги ошади.
Препаратни юқори дозаларда ёки узоқ вақт педиатрияда қўлланилганда, тизимли сўрилиш кузатилиши мумкин.
Оториноларингологияда маҳаллий қўлланилиши қондаги дексаметазонни максимал концентрацияси 15 минутдан 2 соатгача кузатилади, ва 0,135-5,1 нг/мл оралиғида бўлади.
Siprofloksasin
AYFLOKS DX suspenziya 10ml