Hududni tanlang
group

AVILAN-L eritma

Mefar Ilac Sanayii A.S. (Turkiya)
Faol moddalar:
Vitamini gruppi V
Narx: 49 000 so'mdan

AVILAN-L eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
AVILAN L inyeksiya uchun eritma 2ml N5
Mefar Ilac Sanayii A.S.
49 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma AVILAN-L eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

уч шохли нерв невралгияси

- юз нерви неврити

- умуртқа поғонаси касалликлари оқибатидаги оғриқ синдроми (қовурғалараро невралгия, люмбоишиалгия, бел синдроми, цервикал синдром, цервикал-брахиал синдром, умуртқа поғонаси дегенератив ўзгаришлар оқибатидаги радикулопатия)

- полиневропатиянинг турли этиологияларида (диабетик, алкоголли) қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

препаратнинг таркибий қисмларига юқори сезувчанлик

- тромбоэмболия

- эритремия

- эритроцитоз

- декомпенсацияланган юрак етишмовчилигининг оғир ва ўткир шакллари

- юрак ўтказувчанлигининг оғир бузилиши

- ҳомиладорлик ва лактация даврлари

- 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

 

Farmakodinamikasi

Комбинацияланган поливитаминли препарат. Препаратнинг таъсири унинг таркибидаги моддаларнинг хусусиятлари билан белгиланади.

Тиамин гидрохлорид (витамин В1) - нерв импулсини ўтказишда иштирок этади. Биологик фаол тиаминдифосфат (кокарбоксилаза) ва тиаминтрифосфат (ТТР) шаклланиши билан организмда витамин В1 фосфорилланади. Тиаминдифосфат коэнзим сифатида нерв тўқимасининг метаболик жараёнларида муҳим аҳамиятга эга бўлган, синапсларда нерв импулсининг ўтказилишига таъсир этувчи углеводлар алмашинувининг муҳим функцияларида иштирок этади. В1 витамини етишмаганда тўқималарда метаболитлар, биринчи навбатда сут ва пируват кислоталари тўпланади, бу эса турли патологик ҳолатлар ва асаб тизимининг бузилишларига олиб келади.

Пиридоксин гидрохлорид (витамин В6) - оқсиллар, углеводлар ва ёғлар алмашинувига таъсир этиб, у қон ҳосил бӯлиши ҳамда марказий ва периферик нерв системасининг нормал фаолияти учун зарур. У марказий асаб тизимида синаптик ӯтказувчанлик, томозланиш жараёнларини таъминлайди, нерв қобиғининг бир қисми бўлган сфингозинни ташишда ва катехоламинлар синтезида иштирок этади.

Цианокобаламин (витамин В12) - нуклеотидлар синтезида иштирок этади, эпителий ҳужайраларининг нормал ўсиши ва ривожланиши ҳамда гемапоэзда муҳим омил ҳисобланади; шунингдек у фолий кислотаси алмашинуви ва миелин синтези учун зарур.

Лидокаин маҳаллий анестетик таъсирга эга, потенциал боғлиқ натрий каналларини блоклайди, бу сезгир нервларнинг тугунларида импулслар ҳосил бўлишига ва нерв толалари бўйлаб импулслар ўтказилишига тўсқинлик қилади.

Farmakologik ta'sir

Тиамин гидрохлорид мушак ичига юборилгандан сўнг тез ва тўлиқ сўрилади. У барча органлар ва тўқималар бўйлаб етарлича тенг тақсимланади. Миокард, скелет мускуллари, асаб тўқимаси ва жигарда тиаминнинг миқдори бу тузилмалар томонидан тиаминнинг кўпайиши туфайли юқори бўлади. Препарат жигарда метаболланади ва буйраклар томонидан тахминан 8-10% ўзгаришсиз чиқарилади. Тиаминнинг биологик ярим парчаланиши 0,35 соат. Ёғларда чекланган эриши туфайли организмда тиаминнинг тўпланиши содир бўлмайди.

Витамин В6 пиридоксал-5-фосфатда фосфорилланади ва оксидланади. Қон плазмасида пиридоксал-5-фосфат албуминга боғланади. Ҳужайра мембранасидан ўтиш учун албуминга боғланган пиридоксал-5-фосфат ишқорий фосфатаза билан пиридоксалгача гидролизланади.

Витамин В12 парентерал юборилгандан сўнг транспорт оқсил комплексларини ҳосил қилиб, жигар, суяк илиги, ва бошқа пролифератив органлар томонидан тез сўрилади. Витамин В12 ўтга киради ва ичак-жигар циркуляциясида иштирок этади. Витамин В12 йўлдош орқали ўтади.

Лидокаин мушак ичига юборилганда тўқималарнинг бир оз ишқорий муҳитида тез гидролизланади ва қисқа яширин даврдан кейин 1-1,5 соат таъсир қилади. Қондаги оқсил билан боғланиши 60-80% ни ташкил этади. Биотрансформация - жигарда 90% фаол метаболитлар (моноэтилглицинексилидид, глицинексилидид)гача содир бӯлади. Буйраклар томонидан метаболитлар 10%гача чиқариб ташланади.

 

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

AVILAN-L eritma rasmlari

product

AVILAN L inyeksiya uchun eritma 2ml N5

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

AVILAN-L eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

AVILAN-L eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

AVILAN-L eritma dori vositasi Mefar Ilac Sanayii A.S. (Turkiya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Vitaminlar

O'zbekistonda dorixonalarda AVILAN-L eritma dori vositasi qancha turadi?

AVILAN-L eritma dori vositasining boshlang'ich narxi - 49 000 so'mdan.

AVILAN-L eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

AVILAN-L eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

AVILAN-L eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.