ўтказилган тегишли текширувлар ёрдамида бартараф этилган ҳолатлар бундан мустасно;
- оғир даражали синус тугунинг функцияларини бузилишлари ёки оғир даражали ўтказувчанликни бузилишлари (яққол ифодаланган брадикардия, II-III даражали AV-блокада каби);
- пароксизмал тахикардия, хилпирловчи тахиаритмия;
- ўткир декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги;
- оғир даражали артериал гипотензия;
- анемия (шунингдек, В12-танқислиги анемияси);
- метгомоглобинемия;
- гипоксия;
- бронхиал астма;
- ёпиқ бурчакли глаукома;
- марказий нерв тизими касалликлари;
- 4 ёшгача бўлган болалар (етарлича клиник тажриба йўқ) да қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан:
- холинэстераза танқислиги (фақат жуда зарур ҳолларда қўлланилиши мумкин, чунки препарат узайтирилган ва ҳаддан ташқари кучли таъсир этиши мумкин);
- анамнезда эпилепсия.
Артикаин нейронларнинг ҳужайра мембранасида натрий каналларига потенциал боғлиқ блокадаси ҳисобига маҳаллий оғриқ қолдирувчи таъсир этади, бу нерв толаси орқали импульслар ўтказувчанлигининг қайтар сусайишига ва сезувчанликнинг қайтар йўқотилишига олиб келади.
Препарат таъсири тез, 1-3 минут давомида бошланади. Анестезия давомийлиги тахминан 20 минутни ташкил этади.
Артисофт препарати таркибида эпинефрин сақламайди ва маҳаллий оғриқ қолдирувчи воситага эпинефрин қўшилиши шарт эмас ёки эпинефрин қўллаш мумкин эмас.
Артикаин, асосан, буйраклар орқали артикаин кислотаси (64,2±14,4 %), артикаин кислотасининг глюкурониди (13,4±5%) ва ўзгармаган артикаин (1,45±0,77%) шаклида чиқарилади.
Артикаин йўлдош тўсиғи орқали ўтади, она сути билан деярли чиқарилмайди.
Кичик миқдорда гематоэнцефалитик тўсиқдан ўтади.
Болаларда вестибуляр инфильтрацион анестезиядан кейин умумий самараси катта ёшдагилардаги самара билан тенг, бироқ қон зардобидаги максимал концентрацияга тезроқ эришилади.
Клиник маълумотлар етарли эмаслиги туфайли стоматолог-шифокор томонидан препаратнинг қўлланиши тўғрисидаги қарор препаратнинг қўлланилишидан она учун потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатдагина қабул қилиш мумкин.
Эмизиш даврида эмизишни тўхтатиш талаб қилинмайди, чунки она сутида артикаиннинг клиник аҳамиятли концентрациялари аниқланмайди, бироқ эхтиёткорлик мақсадида эмизишни артикаиннинг оҳирги юборилган дозасидан кейин 4 соатга тўхтатиш керак.
ARTISOFT inyeksiya uchun eritma 2ml 40mg/ml N10