Hududni tanlang
group

ARBIDOL kapsulalar

OAO «Farmstandart-Leksredstva» (Rossiya)
Faol moddalar:
Umifenovir
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing

ARBIDOL kapsulalarning dorixonalardagi narxlar

product
ARBIDOL kapsulalar 100mg N40
OAO «Farmstandart-Leksredstva»
product
ARBIDOL kapsulalar 100mg N20
OAO «Farmstandart-Leksredstva»

Yo'riqnoma ARBIDOL kapsulalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Катталар ва болаларда профилактика ва даволаш: А ва В гриппи, бошқа ЎРВИ (шу жумладан бронхит билан асоратланган), оғир даражали ўткир респиратор синдроми (ОЎРС).
3 ёшдан ошган болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволаш.
Сурункали бронхит, пневмония ва қайталанувчи герпетик инфекцияни мажмуавий даволаш.
Операциялардан кейинги инфекцион асоратларни олдини олишда қўлланади.

Farmakodinamikasi

Вирусларга қарши восита. In vitro шароитда А ва В грипп (Influenza virus A, B) вируслари, шу жумладан юқори патоген (H1N1)pdm09 ва A(H5N1) кичик типлари, шунингдек бошқа вируслар – ўткир респиратор вируслари инфекциялар (ЎРВИ) (оғир даражали ўткир респиратор синдроми (ОЎРС) билан ассоциацияланган коронавирус (Сoronavirus), риновирус (Rhinovirus), аденовирус (Adenovirus), респиратор-синцитиал вирус (Pneumovirus) ва парагрипп вируси (Paramyxovirus) ларни специфик бостиради. Вирусларга қарши таъсир механизми бўйича қўшилиш (фузия) ингибиторларига киради, вирус гемагглютинини билан ўзаро таъсирга киришади ва вируснинг хужайра қобиғи ва хужайра мембраналарини қўшилиб кетишига тўсқинлик қилади. Ўртача иммунитетни ра-батлантирувчи таъсир кўрсатади. Интерферон индукция ыилувчи фаолликка эга, иммунитетнинг гуморал ва хужайравий реакцияларини, макрофагларнинг фагоцитар фаолиятини рағбатлантиради, организмнинг вирусли инфекцияларга чидамлилигини оширади. Вирусли инфекциялар билан боғлиқ бўлган асоратларни ривожланиши, шунингдек сурункали бактериал касалликларни зўрайиш тез-тезлигини пасайтиради. Вирусли инфекциялардаги терапевтик самарадорлиги умумий интоксикациянинг ва клиник кўринишларининг яққоллигини пасайиши, касаллик давомийлигини қисқариши билан намоён бўлади. Кам заҳарли препаратларга (LD50>4 г/кг) киради. Тавсия қилинган дозаларда перорал қўлланганида одам организмига бирон-бир салбий таъсир кўрсатмайди.

Farmakologik ta'sir

Тез сўрилади ва аъзолар ва тўқималарга тақсимланади. 50 мг дозада қабул қилинганида қон плазмасидаги максимал концентрациясига 1,2 соат ўтгач , 100 мг дозада – 1,5 соат ўтгач эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 17-21 соатга тенг. Тахминан 40% ўзгармаган ҳолда, асосан сафро билан (38,9%) ва аҳамиятсиз миқдорда (0,12%) буйраклар орқали чиқарилади. Биринчи сутка давомида юборилган дозанинг 90% чиқарилади.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ҳомиладорликни кечиши, эмбрион ва ҳомилани ривожланиши, туғруқ фаолияти ва постнатал ривожланишга препаратнинг зарарли таъсирлари аниқланмаган. Арбидол® препаратини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлигида Арбидол® фақат она учун уни қўлланишидан кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюрилиши мумкин. Фойда/хавф нисбати шифокор томонидан аниқланади.
Арбидол® препаратининг фаол моддаси ёки унинг метаболитлари лактация даврида кўкрак сутига кириши номаълум. Арбидол® ни қўллаш зарурати туғилганда эмизишни тўхтатиш керак.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ARBIDOL kapsulalar boshqa turlari

ARBIDOL kapsulalar rasmlari

product

ARBIDOL kapsulalar 100mg N40

product

ARBIDOL kapsulalar 100mg N20

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

ARBIDOL kapsulalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

ARBIDOL kapsulalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

ARBIDOL kapsulalar dori vositasi OAO «Farmstandart-Leksredstva» (Rossiya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Virusga qarshi

ARBIDOL kapsulalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

ARBIDOL kapsulalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

ARBIDOL kapsulalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ARBIDOL kapsulalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.