Hududni tanlang
group

ALBENDEKS tabletkalar

Well med pharm, IP OOO (O'zbekiston)
Faol moddalar:
Albendazol
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing

ALBENDEKS tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
ALBENDEKS tabletkalari 400mg N1
Well med pharm, IP OOO

Yo'riqnoma ALBENDEKS tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Ичак инфекциялари ва ларвал (личинкали) гельминтоз (жумладан, аралаш гельминтли инвазиялар):

-       Нематодозлар: аскаридоз, энтеробиоз, трихоцефалез, анкилостомоз, некатороз, стронгилоидоз.

-       Трематодозлар: описторхоз ва клонорхоз.

-       3-12 ёшдаги болаларда лямблиоз

-       Цестодозы: тениоз (Taenia solium, taenia saginata), гименолипедоз.

Тизимли гельминтозлар:

-       Эхинококкоз: альбендазол жигар, ўпка ва қорин пардаси кисталарини даволашда энг юкори самарадорликни намоён қилади. Суяк, юрак ва марказий нерв тизими кисталарида қўллаш тажрибаси чекланган.

-       Кистозли эхинококкоз (Echinococcus granulosus томонидан чақирилган), альбендазол кистоз эхинококкозга эга беморларни даволашда қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

·      Агар жарроҳлик аралаштирувини қўллашнинг иложи бўлмаса;

·      Жарроҳлик аралашувидан олдин;

·      Жарроҳлик аралашувидан кейин, агар операциядан олдинги даволаш жуда қисқа муддатли бўлган бўлса ёки киста ичидагиси чиқиб кетган бўлса ёки жарроҳлик аралашуви вақтида яшовчан материал аниқланган бўлса.

·       Ташхис қўйиш ёки даволаш мақсадида тери орқали дренажлашдан сўнг.

-       Альвеоляр эхинококкоз (Echinococcus multilocularis чакирган). Альбендазол қуйидаги холатларда беморларни даволаш учун кўлланилади:

·      Операция қилиб бўлмас касалликда, айниқса маҳаллий ёки ёйилган метастаз ҳолатларида;

·      паллиатив жарроҳлик аралашувидан сўнг;

·      радикал жарроҳлик аралашувидан ёки жигарни кўчириб ўтказилгандан сўнг.

-       Нейроцистицеркоз. Альбендазол қуйидаги холатларга эга беморларни даволаш учун қўлланилади:

·      якка ёки кўп кисталар ёки бош мия паренхимасининг гранулематоз зарарланиши

·      арахноидал ёки ошкозон ички кисталар

·      шингилсимон кисталар.

 

 

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Альбендазол қуйидаги ҳолларда буюрилмайди:

- 3 ёшгача бўлган болалардаги гельминтозлар;
- альбендазолга ўта юкори сезувчанлик;
- ҳомиладорлик ва лактация даврида кўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: цистицеркоз фонидаги кўз тўр пардаси патологиясида,  жигар циррозида; жигар етишмовчилиги, суяк  кўмигида қон яратилишини бузилиши, 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда.

Farmakodinamikasi

Препарат гельминтларга қарши фаолликка эга. Альбендазол β–тубулин полимеризациясига таъсир қилади, уни тўхтатади. Натижада, гельминтлар ичагида микронайчалар ҳосил бўлиш жараёни бузилади, қуртларнинг глюкозани ҳазм қилиш қобилиятини бостиради, органеллаларнинг ҳужайра ичидаги нормал миграцияси, уларнинг мушак тўқималарида АТФ синтези блоклайди. Альбендазолнинг даволаш концентрацияси гельминтларни нобуд бўлишига олиб келади.

Препарат жинсий етилган ва личинка босқичидаги гельминтларга нисбатан фаол. Альбендазол нематодларни (Necatoramericanus, Strongyloidesstercoralis, Enterobiusvermicularis, Trichuristrichiura, Ascarislumbricoides, Cutaneous Larva Migrans, Ancylostomaduodenale), цестодларни (чўчқа, ҳўкиз цепеньлари ва митти цепеньлар), трематодлар (Clonorchissinensis, Opisthorchisviverrini), содда жониворлар (лямблиялар) ни нобуд бўлишига олиб келади.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши

Альбендазол ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўлида ёмон сўрилади (камида 5%), ўзгармаган ҳолда плазмада аниқланмайди. Альбендазолнинг биокираолишлиги ичга қабул қилинганда паст. Альбендазолни ёғли овқатлар билан бир вақтда қабул қилиш қон плазмасига сўрилишини 5 марта оширади. Альбендазол сульфоксидни Сmax эришиш вақти 2-5 соатни ташкил қилади.

Тақсимланиши

Оқсил плазмаси билан 70% боғланади. Организм бўйича амалда тўлиқ тарқалади: сийдикда, сафрода, жигарда, киста ва киста суюқлигида, орқа мия суюқлигида аниқланади. Циста гельминтларнинг суюқлигига ва деворига ўтади.

Метаболизми

Препарат жигардан “биринчи ўтишда” тез метаболизмга учрайди, жигарда тез бирламчи метаболитга – антигельминт фаолликка эга альбендазол сульфоксидга айланади.

Альбендазол сульфоксид альбендазол сульфонга (иккиламчи метаболит) ва бошқа оксидловчи маҳсулотларга метаболизмга учрайди.

Дори воситасини бир марталик 400 мг дозаси қабул қилинганда фармакологик фаол метаболит, альбендазол сульфоксид, 1,6 дан 6,0 мкмоль/л гача плазма концентрацияларига эришади.

Альбендазол цитохром тизимининг Р-450 (IA) микросомал ферментларнинг индуктори ҳисобланади; кўпчилик дори воситаларининг метаболизмни тезлаштиради.

Чиқарилиши

Альбендазол сульфоксид Т1/2 – 8-12 соат. Альбендазол сульфоксид фаол метаболит кўринишида ичак орқали ўт сафро билан чиқарилади, фақатгина унинг кам миқдори ( 1% дан кам) сийдик орқали чиқарилади.

Маҳсус клиник ҳолатларда фармакокинетикаси

Буйрак фаоллиги бузилган кўпчилик беморларнинг клиренси ўзгармайди. Жигарни зарарланишида биокираолишлиги оширади, бунда альбендазолнинг сульфоксиди Сmax 2 марта ошади, лекин Т1/2 узаяди.

 

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ALBENDEKS tabletkalar rasmlari

product

ALBENDEKS tabletkalari 400mg N1

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

ALBENDEKS tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

ALBENDEKS tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

ALBENDEKS tabletkalar dori vositasi Well med pharm, IP OOO (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Antiparazitik dorilar

ALBENDEKS tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

ALBENDEKS tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

ALBENDEKS tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ALBENDEKS tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.